Ўн икки ой
0+Кичкинтойлар учун
Ўгай қиз қиш чоғида бойчечак излаб ўрмонга боради ва ўн икки ой билан учрашади.
«Ўн икки ой» — болалар учун мўлжалланган эртак-пьеса бўлиб, унда қиш фаслида бойчечак излашга мажбур бўлган ўгай қизнинг саргузаштлари тасвирланади. У ўрмонда ойлар билан учрашади ва Апрель ойининг ёрдами билан бойчечакларга эга бўлади. Шу билан бирга, саройдаги маликанинг ўз хоҳишини табиат қонунларидан устун қўйиши воқеалар ривожига сабаб бўлади.
Пьесада сеҳрли воқеалар орқали яхшилик, сабр, ҳалоллик ва табиатни асраш ғоялари илгари сурилади.
- Давомийлиги
- 60 дақиқа
- Ёш
- 0+
- Жанр
- эртак-пьеса
- Муаллиф
- С. Маршак
- Режиссёр
- Шодиев Акмал Юнисович
Нимани кутиш керак
Нимага ўргатади
Спектакль болаларга қуйидагиларни ўргатади:
- табиат ва унинг қонунларини ҳурмат қилишни;
- яхшилик ва меҳрибонликнинг қадрини англашни;
- очкўзлик ва худбинликнинг салбий оқибатларини тушунишни;
- қийинчиликларда сабрли бўлишни;
- бошқаларга ёрдам бериш ва миннатдор бўлишни;
- ҳар бир нарсанинг «ўз вақти» борлигини тушунишни.
Инсон ҳамма нарсани ўз хоҳишига кўра ўзгартира олмайди. Бойлик, мансаб ва буйруқ билан эришиб бўлмайдиган нарсаларга меҳр, сабр ва яхшилик орқали эришиш мумкин.
Ижодкорлар ва актёрлар
Шодиев Акмал ЮнисовичРежиссёр Пирматов Дилшод АбдуалимовичРассом Жабборов Диёрбек Камолиддин ўғлиСарой хизматкори Мейлиев Миржалол Садридин ўғлиЎқитувчи Икромов Хасан Сувон ўғлиСарой хизматчиси Бобоқулов Ферузжон Бахритдин ўғлиЎгай она Ғайбуллаев Шамшод Нутфулло ўғлиМарт, Жарчи Тўрақулова Дилфуза Бектош қизиМалика Атакулова Гавхар РустамовнаТантиқ қиз Расулов Қосим Абдурашид ўғлиАпрель Жумаев Турғун ПулатбоевичЯнварь