Театр
Театрнинг янги биноси 2023-йил 1-июнда — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида фойдаланишга топширилган. Бугун репертуарда 17 та спектакль бор: 12 таси болалар, 5 таси катталар учун.
- спектакль репертуарда
- 18
- ташкил топган йили
- 2023
Тарих
Театр қачон ва қандай ташкил топгани, муҳим саналар ва одамлар.
Навоий вилояти қўғирчоқ театри Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 28-декабрдаги «2021–2023-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги PQ-4936-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 30-ноябрдаги «Республикада айрим давлат театрлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 754-сон қарорига асосан 2023-йилнинг 1-июнь куни «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан фойдаланишга топширилган.
Театр биносида 2 та томоша зали, ишлаб чиқариш устахонаси, ходимлар учун 40 га яқин хона, ногиронлиги бўлган томошабинлар учун лифт ва бошқа ёрдамчи хоналар мавжуд. Бир сўз билан айтганда, театримиз ижодкорлари ва томошабинлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Болалардан катталаргача
Барча 18 спектакльҲамкорлар
Театр билан дўстлик шартномаси тузган театрлар ва ташкилотлар. Уларнинг мутахассислари бизда малака ошириши мумкин.
- Шимкент шаҳар қўғирчоқ ва ёш томошабинлар театриҚозоғистон
- «Туулевески» театриЭстония
- Қах давлат қўғирчоқ театриОзарбайжон