Топталган туйғу
Оилалар тинчлиги ва аёл қадри ҳақида — мусиқа ва рақсларга бой, гоҳ кулдириб, гоҳ йиғлатадиган спектакль.
Асарда муаллиф оилалар тинчлиги, ришталар мустаҳкамлиги, фарзандлар бахтли ўсишини мақсад қилади. Воқеаларда аёлнинг турмуш ўртоғи томонидан хўрлангани, қадр кўрмагани ёритилиб, охир-оқибат Маъсуманинг турмуш ўртоғи Матлаб ўз хатосини тушуниб етади.
Газетадаги эълон орқали Маъсумага келган совчилар аёлидан ажраган, бахтидан куйган эркаклар бўлиб, уларнинг тақдирлари Матлабга дарс бўлади. Матлаб ва куёвликка номзодлар билан бўлиб ўтган воқеаларда қаҳрамонлар характерлари очиб берилган.
Спектаклнинг мусиқа ва рақсларга бойлиги, ҳар бир қаҳрамоннинг дарди ва ўзини англаб етиши томошабинни гоҳ кулгига, гоҳ йиғига бошлайди.
- Давомийлиги
- 60 дақиқа
- Зал
- Асосий зал
- Ёш
- 14+
- Муаллиф
- Холиқ Хурсандов
- Режиссёр
- Шодиев Акмал Юнисович
- Премьера
- 2023
Нимани кутиш керак
Нимага ўргатади
Томошабин оилавий мавзудаги ушбу спектакль орқали ҳар бир аёл меҳрга, эътиборга лойиқ экани, ўз бахтини поймол қилиш кишига бахт олиб келмаслигини англайди.
Ижодкорлар ва актёрлар
Шодиев Акмал ЮнисовичРежиссёр Икромов Хасан Сувон ўғлиЭдик Ғайбуллаев Шамшод Нутфулло ўғлиҚўриқчи Тўрақулова Дилфуза Бектош қизиМаъсума Расулов Қосим Абдурашид ўғлиМатлаб Жумаев Турғун ПулатбоевичАбрамат Бобоқулов Ферузжон Бахритдин ўғлиҚўриқчи Мейлиев Миржалол Садридин ўғлиПрофессор Кенжаев Элёр БахтиёровичБойсоат