Тазарру
Ота-онани қадрлаш, нафс ва мансаб ортидан қувишнинг оқибатлари ҳақида ҳаётий асар.
Асарда ота-онани қадрлаш мавзуси илгари сурилган. Нафс ва мансаб кетидан эргашиш инсонга яхшилик олиб келмаслиги ҳақидаги ғоялар ёритиб берилади. Муаллиф бош қаҳрамон йигитнинг тимсолида ўткинчи мол-дунё, мансабга ишониб нафсга берилишнинг оқибати ёмон бўлишини кўрсатиб беради.
Йигит ўз хатосини отасининг бўйнига қўйиб жазодан қутилмоқчи бўлганида ота бу кўргиликлар, ноқобил ўғилнинг қилмишларини кўтаролмай дунёдан кўз юмади. Йигит отасини йўқотганидан сўнг пушаймонликда, афсус-надоматда қолади.
Ушбу асарда ўйламай қилинган иш оқибати ёмонлиги, оилалар бузилиши сабаблари каби кўплаб масалалар очиб берилади. Асар ҳаётийлиги ва пухта сюжетга эга эканлиги билан томошабиннинг диққатини торта олади.
- Давомийлиги
- 60 дақиқа
- Ёш
- 14+
- Муаллиф
- Фармон Тошев
- Режиссёр
- Мардонов Ғофур
- Премьера
- 2023