Алломанинг болалиги
Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги болалик йиллари, устозлари ва дўсти Ҳусайн Бойқаро ҳақида.
«Алломанинг болалиги» — бу тарихий-биографик ибратнома бўлиб, 10–14 ёшдаги болалар учун мўлжалланган саҳнавий асардир. Пьесада буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг болалик йиллари, унинг илмга бўлган интилиши, дўстлик ва тарбия жараёнлари тасвирланади.
Асарда Навоийнинг болаликдаги ҳаёти, унинг устозлари ва оиласи билан муносабатлари, Ҳирот шаҳридаги муҳит ва маданият акс этган. Тасвирланган воқеалар орасида мактабдаги дарслар, карвон бозоридаги қизиқарли учрашувлар, томошалар ва тарихий воқеалар ўрин олган.
Алишер ва унинг дўсти Ҳусайн Бойқаро ўртасидаги самимий дўстлик, устозлари Абу Абдуллоҳ Кулоҳий ҳамда аммаваччаси Муҳаммад Али тағойининг насиҳатлари орқали илм ва маърифатга бўлган интилиш ғояси илгари сурилади. Асар фаол ҳаракатли саҳналар, ранг-баранг персонажлар ва мазмунан бой суҳбатлар орқали болаларнинг қизиқишини оширади.
- Давомийлиги
- 60 дақиқа
- Зал
- Асосий зал
- Ёш
- 6+
- Жанр
- тарихий-биографик пьеса
- Муаллиф
- Ғайрат Ҳамроев
- Режиссёр
- Ҳамроев Ғайрат
Нимани кутиш керак
- Ёши
- 6+ · 10 ёшдан тавсия этилади
Нимага ўргатади
«Алломанинг болалиги» пьесаси болаларга илм-маърифатга интилиш, дўстлик, ватанпарварлик ва инсоний фазилатлар ҳақида сабоқ беради. Асарда буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг болалиги орқали илмга муҳаббат, устоз ва тарбиянинг аҳамияти, сўз қудрати каби эзгу тушунчалар ёш томошабинларга етказилади.
Ижодкорлар ва актёрлар
Пирматов Дилшод АбдуалимовичРассом Ҳамроев ҒайратРежиссёр Шодиев Акмал ЮнисовичАбу Абдуллоҳ Кулоҳий — мактаб муаллими Нарзуллаева Мадинабону Аҳад қизиАлишер Навоий Икромов Хасан Сувон ўғлиСавдогар Кенжаев Элёр БахтиёровичҲинду Расулов Қосим Абдурашид ўғлиТоға Ғайбуллаев Шамшод Нутфулло ўғлиҲинду Атакулова Гавхар РустамовнаЭнага Қутбия Мейлиев Миржалол Садридин ўғлиЛутфий Жумаев Турғун ПулатбоевичЛутфий