Навоий вилоятиҚўғирчоқ театри
Ўз
Чипталарим

Кўриниш созламалари

Сайт кўринишини ўзингизга мосланг. Танловингиз шу қурилмада сақланади.

Матн ўлчами
Ранг
Ҳаракат
Чипталарим
Буюк Беруний спектакли афишаси

Буюк Беруний

6+Мактаб ёши

Буюк қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг болалиги, илмга чанқоқлиги ва саёҳатлари ҳақида.

Асар буюк қомусий олим — астрономия, математика, физика, тарих, минералогия, геодезия, тиббиёт каби соҳаларни мукаммал эгаллаган, бир юз элликдан ортиқ илмий китоб ёзиб қолдирган Абу Райҳон Беруний ҳаётига бағишланади. Асарда Берунийнинг болалик йиллари, илмга чанқоқлиги, ёш олим сифатида фан учун қилган ютуқлари ҳамда қарилик чоғи воқеалари ёритилади.

Асарнинг шеърий қисмлари, Беруний томонидан ҳар хил юртларга уюштирилган саёҳатлари қизиқарлиликни оширади.

Давомийлиги
60 дақиқа
Зал
Асосий зал
Ёш
6+
Жанр
тарихий пьеса
Муаллиф
Гулмеҳра Истамова
Режиссёр
Ҳамроев Ғайрат

Нимани кутиш керак

Нимага ўргатади

Асарда Беруний қизиққан соҳалар, эгаллаган билимлари ёш томошабинларга ўрнак сифатида кўрсатилиб, ёш авлод онгида олимликка, комиллик ва янгилик яратишга иштиёқ уйғотади.

Муаллиф аждодлар меросини саҳнада намоён этиш, улар босиб ўтган йўллар машаққати ва ютуқларини кўрсатиш, миллий фахр туйғуларини шакллантиришни мақсад қилган. Ёш авлодга ўз миллий қаҳрамонларини танитиш орқали уларга муносиб ворис бўлишлари кераклиги кўзда тутилади.

Ижодкорлар ва актёрлар

  • «Буюк Беруний» спектаклидан саҳна, 1-сурат
  • «Буюк Беруний» спектаклидан саҳна, 2-сурат
  • «Буюк Беруний» спектаклидан саҳна, 3-сурат
  • «Буюк Беруний» спектаклидан саҳна, 4-сурат
  • «Буюк Беруний» спектаклидан саҳна, 5-сурат
  • «Буюк Беруний» спектаклидан саҳна, 6-сурат
  • «Буюк Беруний» спектаклидан саҳна, 7-сурат
  • «Буюк Беруний» спектаклидан саҳна, 8-сурат
  • «Буюк Беруний» спектаклидан саҳна, 9-сурат

Ўхшаш спектакллар

Сеанс эълон қилинганда

Янги сеанслар театрнинг Телеграм каналида эълон қилинади. Каналга обуна бўлинг, сана чиқиши билан кўрасиз.