Ҳуришни билмайдиган кучукча спектакли намойиш этилди
Навоий вилояти қўғирчоқ театри саҳнасида жажжи томошабинлар учун Италиялик ёзувчи Жанни Родарининг «Ҳуришни билмайдиган кучукча» эртак-спектакли намойиш этилди.
Бугун театримиз саҳнасида жажжи томошабинларимиз учун италиялик машҳур ёзувчи Жанни Родарининг «Ҳуришни билмайдиган кучукча» эртак-спектакли намойиш этилди. Қувноқ воқеалар, қизиқарли саргузаштлар ва унутилмас таассуротларга бой спектаклимиз болажонларга кўтаринки кайфият улашди. Онлайн билетни @bolalar_teatri_bot орқали олишингиз мумкин.