Навоий вилояти қўғирчоқ театрида дам олиш кунлари
Азиз томошабинлар, сизни дам олиш кунлари Навоий вилояти қўғирчоқ театрида қизиқарли спектаклларни томоша қилишга таклиф қиламиз.
Азиз томошабинлар! Сизни мазмунли ва мароқли дам олиш кунларини театримизда ўтказишга таклиф қиламиз! Шамба куни соат 11:00 да «Винни Пух ёхуд Кристофер Робиннинг туғилган куни» ва соат 17:00 да «Баджаҳл қуёнча» намойиш этилади. Якшанба куни соат 11:00 да «Ўн икки ой» ҳамда соат 17:00 да «Тазарру» спектакллари тақдим этилади. Болажонлар учун қувноқ саргузаштлар, катталар учун эса ҳаётий воқеалар ва чуқур таассуротларга бой спектакллар сизни кутмоқда! Онлайн билетни @bolalar_teatri_bot орқали олишингиз мумкин.