Навоий вилояти қўғирчоқ театрида янги спектакль намойиши
Навоий шаҳар 1-сонли умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқувчилари учун Эркин Ҳушвақтовнинг Чўпқўғирчоқ спектакли намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг PQ 399-сонли қарори ижросини таъминлаш, Навоий вилоят ҳокимининг 2026-йил Маънавият йили деб эълон қилинганлиги ҳамда 2026-йил 11-мартдаги 09-01/214-сонли Театр ибратхонадир дастурини амалга ошириш чора-тадбирлар режасини амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 15-октябрь куни Навоий шаҳар мактабгача ва мактаб таълими билан ҳамкорликда Навоий шаҳар 1-сонли умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқувчилари учун Эркин Ҳушвақтовнинг Чўпқўғирчоқ спектакли намойиш этилди. Театрга келиш бир бахт - бу бахт ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.