Навоий вилоятиҚўғирчоқ театри
Ўз
Чипталарим

Кўриниш созламалари

Сайт кўринишини ўзингизга мосланг. Танловингиз шу қурилмада сақланади.

Матн ўлчами
Ранг
Ҳаракат
Чипталарим
Баджаҳл қуёнча спектакли афишаси

Баджаҳл қуёнча

0+Кичкинтойлар учун5 ёшдан тавсия этилади

Шўх ва ўз билганича иш тутадиган Қуёнча ҳаётдан сабоқ олади — мусиқа ва пантомима билан.

«Баджаҳл қуёнча» — болалар учун қизиқарли ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган саҳнавий асар бўлиб, у дўстлик, билимга интилиш ва ҳаётий тажрибалар орқали ўсиш мавзуларига бағишланган.

Асарнинг бош қаҳрамони — Қуёнча, жуда шўх ва ўз билганича иш тутишни хуш кўрадиган қаҳрамон. У билимга унчалик эътибор бермайди, доимо тезкор ва осон йўлни танлашга ҳаракат қилади. Бироқ унинг ҳаётда учратган вазиятлари, дўстлари ва турли муаммоларга дуч келиш жараёни унга ҳақиқий ҳаётий сабоқ беради.

Масхарабозлар иштирокидаги интермедиялар, мусиқа ва пантомима орқали саҳнада юмор ва қизиқарли вазиятлар орқали томошабинлар диққати ушлаб турилади.

Давомийлиги
60 дақиқа
Ёш
0+
Жанр
эртак-спектакль
Муаллиф
М. Супонин
Режиссёр
Шодиев Акмал Юнисович

Нимани кутиш керак

Ёши
0+ · 5 ёшдан тавсия этилади

Нимага ўргатади

Асарнинг ғоялари:

  • билимга интилиш ва унинг аҳамияти;
  • дўстлик ва ўзаро ёрдам;
  • шошқалоқлик ва одобсизликнинг зарари.

Спектакль нафақат болаларга, балки катталарга ҳам фарзанд тарбияси борасида муҳим маслаҳатлар беради: ҳар бир ота-она боласига тўғри йўл кўрсатиши, унинг билим олишига рағбат бериши лозимлигини уқтиради.

Ижодкорлар ва актёрлар

  • «Баджаҳл қуёнча» спектаклидан саҳна, 1-сурат
  • «Баджаҳл қуёнча» спектаклидан саҳна, 2-сурат
  • «Баджаҳл қуёнча» спектаклидан саҳна, 3-сурат
  • «Баджаҳл қуёнча» спектаклидан саҳна, 4-сурат
  • «Баджаҳл қуёнча» спектаклидан саҳна, 5-сурат
  • «Баджаҳл қуёнча» спектаклидан саҳна, 6-сурат

Ўхшаш спектакллар

Сеанс эълон қилинганда

Янги сеанслар театрнинг Телеграм каналида эълон қилинади. Каналга обуна бўлинг, сана чиқиши билан кўрасиз.