Навоий вилоятиҚўғирчоқ театри
Ўз
Чипталарим

Кўриниш созламалари

Сайт кўринишини ўзингизга мосланг. Танловингиз шу қурилмада сақланади.

Матн ўлчами
Ранг
Ҳаракат
Чипталарим
Ўткир шохли буқача спектакли афишаси

Ўткир шохли буқача

0+Кичкинтойлар учун

Буқача ва дўстлари бўри билан тулкига қарши бирлашади — қўшиқларга бой мусиқий томоша.

Асар қаҳрамони буқачанинг дўстлари — айиқвой, қуёнвой, эчкивой билан биргаликдаги кечинмалари ҳамда бўри ва тулкининг атрофдаги жониворларга ортиқ зарар бермасликлари учун дўстларнинг ўзаро бирлашиб курашгани акс эттирилган.

Мазкур спектакль ўзининг чиройли қўғирчоқлари, шўх мусиқа ва қўшиқлари, бўртма бўёқларсиз аппликацияда ишланган декорациялари орқали болажонларни ўзига жалб этади.

Давомийлиги
60 дақиқа
Ёш
0+
Жанр
мусиқий томоша
Муаллиф
Раим Фарҳодий
Режиссёр
Шодиев Акмал Юнисович
Премьера
2023

Нимани кутиш керак

Нимага ўргатади

Мавзуси — дўстликни қадрлаш.

Асар болажонлар учун тарбиявий аҳамиятга эга. Ушбу спектакль дўст ва душманни ажрата билиш, дўстликнинг қадрига етиш, кўр-кўрона ширин сўзлар орқали нотўғри йўлларга бошлайдиган «дўст» ва душманларнинг домига тушиб қолмаслик каби ғояларни илгари суради.

Ижодкорлар ва актёрлар

  • «Ўткир шохли буқача» спектаклидан саҳна, 1-сурат
  • «Ўткир шохли буқача» спектаклидан саҳна, 2-сурат
  • «Ўткир шохли буқача» спектаклидан саҳна, 3-сурат
  • «Ўткир шохли буқача» спектаклидан саҳна, 4-сурат
  • «Ўткир шохли буқача» спектаклидан саҳна, 5-сурат
  • «Ўткир шохли буқача» спектаклидан саҳна, 6-сурат
  • «Ўткир шохли буқача» спектаклидан саҳна, 7-сурат
  • «Ўткир шохли буқача» спектаклидан саҳна, 8-сурат
  • «Ўткир шохли буқача» спектаклидан саҳна, 9-сурат
  • «Ўткир шохли буқача» спектаклидан саҳна, 10-сурат

Ўхшаш спектакллар

Сеанс эълон қилинганда

Янги сеанслар театрнинг Телеграм каналида эълон қилинади. Каналга обуна бўлинг, сана чиқиши билан кўрасиз.