Навоий вилояти қўғирчоқ театри расмий веб-сайти ишга тушди
Навоий вилояти қўғирчоқ театри bolalar-teatri.uz расмий веб-сайти орқали спектаклларга онлайн чипта харид қилиш имкониятини тақдим этади.
Азиз томошабинлар! Энди театримиз ҳақидаги барча маълумотлар бир жойда. Сиз bolalar-teatri.uz расмий веб-сайтимиз орқали нафақат спектакллар учун чипталарни онлайн харид қилишингиз, балки театримиз фаолияти, репертуар, намойиш этиладиган спектакллар ва бошқа янгиликлар ҳақида ҳам батафсил маълумот олишингиз мумкин. Сайтимизга ташриф буюринг, ўзингизга ёққан спектаклни танланг ва яқинларингиз билан унутилмас таассуротларга бой маданий ҳордиқдан баҳраманд бўлинг! Расмий веб-сайтимиз: bolalar-teatri.uz. Онлайн билетни @bolalar_teatri_bot орқали олишингиз мумкин.