Навоий вилояти қўғирчоқ театрида «Олмос Ботир» премьераси
Навоий вилояти қўғирчоқ театрида халқ ижоди намунаси асосида саҳналаштирилган «Олмос Ботир» спектаклининг премьераси бўлиб ўтади.
Навоий вилояти қўғирчоқ театрида янги саҳна асари — «Олмос Ботир» спектакли намойиш этилади. Халқ ижоди намунаси асосида Жўра Маҳмуд томонидан инссенировка қилинган «Олмос Ботир» спектакли Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий кенгаш аъзоларига муваффақиятли тақдим этилди.
ПРЕМЬЕРА — 21-НОЯБРЬ
Онлайн билетни @bolalar_teatri_bot орқали олишингиз мумкин.