Она тилим — миллатим фахри, ғурурим!
Навоий вилояти қўғирчоқ театри жамоаси барча юртдошларимизни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун билан самимий муборакбод этади.
21-октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. Тил — миллатнинг руҳи, халқнинг бебаҳо бойлиги, аждодлардан авлодларга мерос бўлиб келаётган муқаддас қадриятдир. Она тилимизда халқимизнинг тарихи, маънавияти, орзу-умидлари ва қалб кечинмалари мужассам. Ўзбек тилининг гўзаллиги, жозибаси ва бойлигини асраш, уни эъзозлаш ҳамда келажак авлодларга етказиш барчамизнинг шарафли бурчимиздир. Зеро, она тилига муҳаббат — Ватанга муҳаббатдир. Электрон чипта олиш учун бот: @BOLALAR_TEATRI_BOT. Мурожаат учун: +99899-750-17-16.