Навоий вилоятиҚўғирчоқ театри
Ўз
Чипталарим

Кўриниш созламалари

Сайт кўринишини ўзингизга мосланг. Танловингиз шу қурилмада сақланади.

Матн ўлчами
Ранг
Ҳаракат
Чипталарим
Чўпқўғирчоқ спектакли афишаси

Чўпқўғирчоқ

0+Кичкинтойлар учун

Эркатой Нозибону бувиси ясаган оддий қўғирчоқни писанд қилмайди — токи ўзи кичрайиб қолгунча.

Кичик ёшдаги қайсар, инжиқ, эркатой болаларнинг ўйинқароқлик қилиб табиатга, атрофидаги нарса-буюмларга, ўйинчоқларига зарар етказиши оқибатлари ёритилган асар.

Унда Нозибонуга бувиси қўлда қўғирчоқ ясаб беради ва номини Чўпқўғирчоқ қўяди. Болакай бундай оддий ўйинчоқни писанд қилмайди. У бир ухлаб уйғонганида ҳажми кичрайиб қолади. Нозибонуни суварак, ўргимчаклар асир олишмоқчи бўлишганида уларнинг ҳужумидан Чўпқўғирчоқ қутқаради.

Чўпқўғирчоқнинг мардлигини ҳамда унга ёрдам беришни истамаган ўйинчоқларининг аразлаганини тушуниб етган Нозибону айиқнинг узилган қулоғи, шернинг узилган думини ўз ўрнига тикиб қўяди. Шундагина у ўз ҳолига қайтади. Уйларни ораста қилиб, бувисини ҳайратга солади.

Давомийлиги
60 дақиқа
Зал
Асосий зал
Ёш
0+
Муаллиф
Эркин Хушвақтов
Режиссёр
Шодиев Акмал Юнисович

Нимани кутиш керак

Нимага ўргатади

Муаллиф ёш томошабин болаларга бузғунчилик ёмон одат эканлиги, яхшилик ортидан яхшилик келишини қизиқарли сюжет орқали ёритиб беради.

Ижодкорлар ва актёрлар

Ўхшаш спектакллар

Сеанс эълон қилинганда

Янги сеанслар театрнинг Телеграм каналида эълон қилинади. Каналга обуна бўлинг, сана чиқиши билан кўрасиз.